Президент фармони билан Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тошкентда россиялик 37 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилганди. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва шифокорлар қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Янгиер шаҳрида эркак коллеж ҳовлисида ўзи ва хотинини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Оҳангарон шаҳри прокуратураси терговчиси ва қоровули $9 минг билан қўлга тушгани айтилмоқда. Улар фуқарога жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб беришини билдирган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.
Чилонзор туманидаги 162-мактабда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлади. Воқеага ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
22 ёшли йигит Qarshi city`даги кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди. Терговга қадар текширувда у 2019 йилда руҳий муаммолар сабабли даволангани, ўша даврда ҳам жонига қасд қилишга урингани аниқланди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Наманган туманидаги чўян қуйиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна бир ишчи тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими июль ойида содир бўлган Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланди. Бош прокуратурага кўра, улар қамоққа олинди.
Ангрен шаҳрида 19 ёшли қиз хонадонида ўзини осиб қўйди. Уни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.
2022 йил давомида республика бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, улар талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм зарар етказилган.
Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ёшли эркак аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдириб кетгани гумон қилинаётганди. Аниқланишича, эркак аёлдан кредитни тўлаш учун пул сўраган. Рад жавобдан жаҳли чиқиб, уларни пичоқлаб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган, ҳолат тергов остида.
Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат бўйича тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Фарғона вилоятининг икки ҳудудида гўёки компьютер техникалари ва музлаткичларни таъмирлаш цехларини ташкил этиб, амалда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган майненг фермалар аниқланди. Улар давлатга жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.
Бош прокуратура Бухоро вилоятидаги 3 та метан газ қуйиш шохобчасида 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат юзасидан «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси ва шохобчалар мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди.
Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари жами 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура. Қолаверса, МИБ томонидан 27,6 млрд сўмлик 62 мингта жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлар асоссиз равишда ЙХҲБ органларига қайтарилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг